Ўзбекистон

Наманганда тадбиркорни сўккан ҳокимга чора кўрилди

Бу бўйича вилоятда кенгайтирилган муҳокама йиғилиши ўтказилган.

Наманганда тадбиркорни сўккан ҳокимга чора кўрилди

 

Наманганда маҳаллий тадбиркорни қўпол сўзлар билан ҳақорат қилган туман ҳокимига ҳайфсан берилди. Бу ҳақда “Daryo” нашри ёзмоқда.

 

Маълум қилинишича, Наманганда вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов бошчилигида давлат хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича кенгайтирилган муҳокама йиғилиши ўтказилган.

 

Унда Янги Наманган тумани ҳокими Жобир Абдуллаевнинг ижтимоий тармоқларда тарқалган сўкинган аудиоси муҳокама қилинган. Ҳоким мазкур аудиоёзувда тадбиркорни қўпол сўзлар билан ҳақорат қилганди.

 

“Ҳокимнинг бу қилиғини асло оқлаб бўлмайди. Бундай мавқедаги давлат хизматчиси аслида барчага ўрнак ва намуна бўлиши керак. Жумладан, муомала, аҳоли билан муносабат борасида ҳам. Наманганликлар фарзандларини ҳам сизлаб гапиради ахир”, — деган вилоят ҳокими. 

 

Йиғилишда Жобир Абдуллаевга ҳайфсан берилиб, уч ой муддатга барча турдаги рағбатлантиришлардан маҳрум қилинган.

 

Шунингдек, жорий йил давомида ижтимоий тармоқларда шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, вилоят бошқармалари, тегишли ташкилотлар раҳбарларининг хатти-ҳаракатлари бўйича ёритилган масалалар ҳам атрофлича муҳокама қилинган.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Наманганда тадбиркорни сўккан ҳокимга чора кўрилди | Zamon.uz