Жаҳон

Олимлар Альцгеймер касаллигини даволаш усулини топди

Ҳозир дунёда 50 млндан ортиқ одам шу хасталикдан азият чекмоқда.

Олимлар Альцгеймер касаллигини даволаш усулини топди

 

ЖССТ маълумотларига кўра, дунёда ҳар 3 сонияда бир киши Альцгеймер касаллигига чалинади. Ҳозир Ер юзида 50 миллиондан ортиқ одам ушбу хасталикдан азият чекмоқда. Бироқ 2030 йилга бориб бу кўрсаткич 65 миллион нафардан ошиши мумкин. 

 

Альцгеймер кўпроқ кекса ёшли инсонларда аста-секин хотира сусайиши, бош мия фаолияти бузилиб, ақлий қобилият пасая бориши билан намоён бўлади. Ҳозир дунёда бу дардни эрта босқичда аниқлаш ва самарали даволаш борасида изланишлар олиб бориляпти. 

 

Яқинда Россия олимлари бельгиялик ва италиялик ҳамкасблари билан биргаликда Альцгеймернинг даволаш имконсиз деб ҳисобланган турини муолажа қилиш усулини топди. 

 

Изланишлар давомида олимлар инсон миясининг бир қатор рецепторлари фаоллашганда, Альцгеймер хасталиги билан боғлиқ бўлган жараёнлар тескари томонга ўзгаришини аниқлашга муваффақ бўлди.

 

Бунинг учун миядаги зарур ҳужайраларни фаоллаштириш мақсадида нейронлардаги махсус амин рецепторлари, яъни аминокислоталар қолдиқларини “уйғотиш” керак бўлади.

 

Ҳозирча ушбу янгилик жониворларда муваффақияти синовдан ўтди. Навбатдаги босқичда тадқиқот самарадорлиги инсонларда текширилади. 

 

Якуний натижалар ижобий бўлгач, илмий хулоса Альцгеймер касаллигини даволаш учун зарур бўлган дори-дармонлар яратишга йўналтирилади.

 

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Олимлар Альцгеймер касаллигини даволаш усулини топди | Zamon.uz