Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб “замдиректори”ни калтаклади
ИИБ матбуот котиби ҳодиса сабабини маълум қилди.

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида мактаб директори ўринбосарининг калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидаг вилоят ИИБ матбуот котиби маълумот берди.
Қайд этилишича, 17 ноябрь куни Тойлоқ туманидаги 6-сон умумтаълим мактаби ўқувчиси — 2007 йилда М.Д. дарс вақтида ручкани синфдошига қарата отган. Ручка унинг синфдоши — 2007 йилда туғилган Х.Н.нинг кўзига тегиб жароҳат етказган. Шундан сўнг ўқувчи шифохонага олиб борилиб, унга тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолатдан хабар топган вояга етмаган Х.Н.нинг онаси — Тойлоқ тумани “Давлатобод” маҳалласида яшовчи 1982 йилда туғилган В.Ш. умумтаълим мактабига бориб, мактаб директорининг маънавий ва маърифий ишлар бўйича ўринбосари билан тортишиб, қизини шу аҳволга тушишига уни сабабчи қилиб кўрсатиб, турли жойларига уриб, жароҳат етказган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Тойлоқ тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.








