Жаҳон

Дунё гўзаллари: Сиз уларнинг қайсиларини танийсиз?

Гламур оламда ўз ўрнига эга аёллар ҳамма вақт кўпчиликни қизиқтириши шубҳасиз. Бироқ ҳамма ғолиб хонимлар ҳам машҳурлик пиллапояларидан кўтарилганми? Zamon.uz “Дунё гўзали” танлови ғолибларининг энг машҳурларига кўзгу тутди.

Дунё гўзаллари: Сиз уларнинг қайсиларини танийсиз?

 

1. Агар гўзаллик ва мафтункорликни бир соҳа сифатида оладиган бўлсак, Аишвария Раи бу соҳада таниқли исм. 1994 йилда актриса нуфузли “Дунё гўзали” тожини қўлга киритганидан кейин унинг номи тилларда достон бўлди. Унга кўпинча “дунёдаги энг гўзал аёл” сифатида қаралади. Дунё гўзали 2009 йилда Ҳиндистоннинг Падма Шри, 2012 йилда эса Франциянинг “Ордре дес Артс эт дес Леттрес” ордени билан тақдирланган. Истеъдоди гўзаллиги қадар деб таърифланадиган актриса гламур оламида ўз изларини қолдиришни истаган кўплаб ёш аёллар учун идеал намуна эди. 

 

1994 йилда Аишвария “Ҳиндистон гўзали” танловида иккинчи ўринни эгаллади ва “Дунё гўзали” унвонига сазовор бўлди. 21 ёшида бўлажак актриса барчани ҳайратда қолдирди. Кейин у “Дунё гўзали” танловида иштирок этди ва орзу қилинган тожни қайтариб олиб, Ҳиндистон учун тарих яратди. У 87 давлат орасида ғолибликни қўлга киритди.

Кибор хоним мафтункор кўзлари, нафис юриши ва камтар табиати билан нафақат ҳакамлар, балки томошабинлар меҳрини ҳам қозонди. Шу йили актриса “Miss Photogenic” (“Энг суратбоп қиёфа эгаси”) ва “Miss World Continental Queen of Beauty − Asia and Oceania” (“Осиё ва Океания мамлакатлари бўйича дунёнинг Гўзаллик соҳибаси”) унвонларига сазовор бўлди. Шарафли ғалабасидан сўнг Айшвария бутун дунёда осойишталик ҳукм суришини хоҳлашини, шунингдек, тинчлик элчиси бўлиш истагини билдирган.

 

2. Болливуд кишисига ўзининг бор нозик жиҳатлари билан унчалик таниш бўлмаган Приянка Чопра Голливудда “Оскар”, “Олтин глобус” фестивалларидаги  чиқишлари ҳамда “Jonas Brothers” рок гуруҳи солисти Ник Джонас билан бўлган никоҳи ортидан анча машҳурликка эришди. Бироқ актрисанинг кўп қиррали ҳаёт йўлининг қизиқлиги фақат шу билангина чекланиб қолмаган. 

Ҳиндистоннинг Жамшедпур шаҳрида ҳарбий шифокор оиласида туғилган Приянканинг болалиги ота-онасининг касб тақозоси туфайли яшаш жойини мунтазам ўзгартириб туриш билан кечган. 13 ёшли Приянканиота онаси унинг яхши таълим олишига имкон яратиш мақсадида АҚШга — холасиникига жўнатишади. Мактаб даврлари ёш Чопра учун анча мураккаб кечган. Келиб чиқиши ва ташқи кўриниши сабаб синфдошлари доимо уни масхаралаб, устидан кулишган. Бунинг ортидан эса ҳали вояга етмаган мурғак қалб эгасининг руҳиятига жиддий зарба етган.  Бу ҳақда актрисанинг ўзи шундан деганди: “Мен бу таҳқирлашларни кўнглимга жуда яқин олганман. Охир-оқибат ўзимга барча эшикларни ёпдим. Кўчада кетаётиб хаёлимда одамларга кўринишдан қаттиқ уялар, кўринмас одамга айланиб қолишни шу қадар хоҳлардимки!”  3 йил ўтгач, Чопра ватанига қайтади ва ўша ерда ўрта мактвбни тамомлайди. 18 ёшида ҳалқаро гўзаллик танловида ғолиб бўлади. Приянканинг шоу-бизнесдаги каръераси 2000 йилда “Дунё гўзали” танловида ғолибликни қўлга киритганидан сўнг бошланади. Бунда оиласининг, айниқса акаси Сидхартнинг қўллаб-қувватлаши унга мадад бўлади. Бундан ташқари, актриса хайрли инвестициялар киритиш билан ҳам шуғулланади. Масалан, IT саноати мутахассислари тайёрлайдиган ва таълимга бўлиб тўлаш имконини яратган альтернатив коллеж Holberton School фаолияти уни мазкур таълим даргоҳига сармоя киритишга илҳомлантиради. Шу тариқа талабаларнинг АҚШда олий таълим сабаб кўпйиллик кредит қуллигига барҳам бериш кўзда тутилганди. 

 

3. Сибир ўлкасининг Нижневартовск шаҳрида туғилган Ксения Сухинова гўзалликда номи юқорида тилга олинган хонимлардан қолишмайди. Гўзал Ксения кейинчалик Сибирнинг бошқа шаҳри – Тюменда яшаган. У ерда Давлат нефт-газ университетида таҳсил олган. Ўқишни тугатгандан сўнг Ксения техник тизимларда менежмент ва информатика бўйича диплом олди. Болалигида спорт билан жиддий шуғулланган рус гўзали биатлонда биринчи даражага эга.

 

У аввал “Мисс Россия” унвонига сазовор бўлди ва халқаро гўзаллик танловида ватани учун вакиллик қилиш ҳуқуқини олди. 2008 йилда эса у тамомила “Дунё гўзали” бўлди. Шу тариқа Ксения Сухинова нафақат Россия, балки дунёдаги энг гўзал қизга айланди. 

Ҳозирда у ижтимоий ва хайрия ишларида фаол иштирок этмоқда. Шуниси эътиборга лойиқки, тенгсиз латофат соҳибаси гўзал рус қизининг рамзига айланди.

 

4. Бетакрор назокат эгалари рўйхатидан турк актрисаси Ҳанде Эрчелни тушириб қолдириш асло мумкин эмас. Унинг латофати гўзаллик танловида қатнашишидан аввалроқ тилларга тушиб улгурган. 

 

Ҳанде Эрчел Истанбулдаги Тасвирий санъат университетида ўқиш учун уйини тарк этади. У анъанавий турк санъати бўлимида таҳсил олишни бошлайди.

Модел, телебошловчи сифатида ўқишни тугатган Ҳанде илк актёрлик қадамларини қўяди.  Каръераси бошланганида у профессионал лойиҳаларда иштирок этиш учун вақти йўқлиги сабабли ўқишни ташлади.

 

Актриса моделлик фаолиятини 2012 йилда бошлаган. Аста-секин кўзга кўриниб борган модел вақт ўтиб, “Туркия гўзали” бўлди ва “Дунё гўзали” танловида иккинчи ўринни эгаллади. Гарчи Ҳанде ғолибликни қўлга киритмаган бўлса-да, актрисанинг порлоқ кўзлари ва гўзал табассуми аллақачон уни одамлар қалбида ғолибга айлантирган.  

 

2020 йилда у Nocturne бренди билан модел сифатида ҳамкорликни йўлга қўйди. Бренд АҚШ, Лондон ва Францияда ўз филиалларини очиш орқали халқаро эътирофга эришди.


Эрчел дунёдаги энг баланд бино Бурж Халифа фасадида пайдо бўлган турк актрисаси бўлишга муваффақ бўлди.

 

Дилбар актрисанинг професионал фаолияти 2013–2014 йилларга тўғри келган.  У “Gunes kizleri” ҳамда “Ask laftan anlamaz” сериалларидаги роли орқали мухлислар қалбидан чуқур жой эгаллаган. 

 

5. Яна бир жозиба эгаси Ролен Страус “Дунё гўзали–2014” танловида Жанубий Африка шарафини қўллаб-қувватлайди. 22 ёшли гўзаллик маликаси аслида тиббиёт факултетида талаба бўлган.  У “пробиркадаги чақалоқ”. Страус ўзини ҳазил билан шундай атайди. У ўз веб-сайтида ота-онаси беш йил давомида фарзандли бўлиш учун курашганини айтади.

 

Страус шифокор ва ҳамширанинг қизи, у сўнгги бир неча йил давомида профессионал тарзда моделлик билан шуғулланади ва кўплар қатори  “Дунё гўзали” танловида қатнашиш учун ўқишини тўхтатади. 

“Менинг шаҳримдаги ҳамма мени Кичик доктор Страус деб чақирарди. Чунки мен касалхонада дадамнинг орқасидан югуриб юрган кичкина жингалак сочли қиз эдим”, — дейди у.


Президент Жейкоб Зума Страуснинг ғалабасини “Жанубий африкаликларнинг ҳам дунё саҳнасини забт эта олишини исботлади”, дея таърифлайди.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.