Германия 10 миллиард евролик қирувчи самолёт сотиб олади
Уларни 2026-2029 йилларда етказиб бериш режалаштирилган.

Германия F-35 самолётларини сотиб олиш учун 10 миллиард евро ажратди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Унга кўра, Берлин 35 та шундай қирувчи самолётларни сотиб олади. Етказиб бериш муддати 2026-2029 йилларда бўлиши айтилмоқда. Маблағ Германия қуролли кучларини мустаҳкамлаш учун тузилган фонддан ажратилади. Ушбу жамғармада жами 100 миллиард евро маблағ бор.
Бундан ташқари, Германия ҳукумати самолёт учун зарур қуруқлик инфратузилмасини яратади ҳамда ҳаво-ер типидаги ракета ҳам сотиб олади.
Россия-Украина можаросидан сўнг Германия қуролли кучларни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Шу мақсадда армияни мустаҳкамлаш учун феврал ойида махсус жамғарма тузилди.







