Макрон: Россияни парчалаш ниятимиз йўқ
Франция Президенти Россия элитасида Ғарб ҳаракатларига нисбатан нотўғри қараш борлигини қайд этди.

Франция ва бошқа Ғарб давлатлари Россияни йўқ қилмоқчи эмас. Бу ҳақда Эммануэль Макрон CBS телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
Макроннинг фикрича, Москвада Ғарб Россияни йўқ қилмоқчи, деган қарашлар бор.
"Мен бизнинг интилишларимиз бундай эмас деб ҳисоблайман. Францияда бундай ҳаракатлар ҳеч қачон бўлмаган", — деган у.
Франция Президенти унинг мамлакати ва Россия ўртасида маданий ва тарихий ўта яқин алоқалар бор. У РФ Президенти билан узоқ мулоқот олиб борганини таъкидлаган.







