Москва Макроннинг сўзларига ишонмади
Кремл Евроиттофоқ мамлакатларида можарони дипломатик йўл билан ҳал этиш ҳаракатларини сезмаяпти.

Президент матбуот котиби Москва Европа Иттифоқининг ушбу можарони дипломатик йўл билан ҳал этиш тарафдори бўлган позициясида силжиш борлигига ишонадими, деган саволга жавоб берди.
“Кремл Украинадаги можарони дипломатик йўл билан ҳал қилиш тарафдори бўлган Европа давлатларининг позициясида ҳеч қандай ўзгариш сезмаяпти”, дейди Дмитрий Песков.
Ундан Россия билан тўғридан-тўғри мулоқотни давом эттириш тарафдори бўлган ва Россияга хавфсизлик кафолатларини бериш зарурлигини тан олган Франсия президенти Эммануел Макроннинг сўзларига изоҳ бериш сўралган.
“Йўқ, биз бундай деб ўйламаймиз”, — деди Песков.








