Украина ҳарбийлари Британиядаги машғулотларни якунлади
Машғулотлар шу йилнинг ёзида бошланган эди.

Украиналик ҳарбийларнинг Буюк Британиядаги машғулотлари якунланди. Бу ҳақда Украина қуролли кучлари бош штаб хабар берди.
Машғулотлар шу йилнинг ёзидан бери Канада қуролли кучлари инструкторлари назорати остида ўтаётган эди .
Аскарлар жанг майдонида яраланганларга ёрдам кўрсатиш ва уларни эвакуация қилиш, отиш, портловчи ускунани аниқлаш ва зарарсизлантириш, шаҳар ва окопларда жанг олиб бориш каби кўникмаларни машқ қилди.
Буюк Британияда умумий ҳисобда 19 минг украиналик ҳарбий тайёрланди.







