Ўзбекистон

Айрим давлат божи ставкалари камайтирилади

Президент бу бўйича тақдимот билан танишди.

Айрим давлат божи ставкалари камайтирилади

 

Президент Шавкат Мирзиёев нотариал жараёнларда аҳолига қулайликларни оширишга оид тақдимот билан танишди.

 

Бугунги кунда нотариусларда давлат божи ставкалари жуда кўп тоифаларга ажратилгани сабабли уларни ҳисоблашда ноқулайликлар туғилмоқда. Хусусан, автомототранспорт воситалари билан боғлиқ шартномаларни тасдиқлаш учун давлат божи 12 та, кўчмас мулк, гаров, ипотека ва лизинг шартномалари бўйича 6 та тоифага бўлинган.

 

Шу боис давлат раҳбари нотариал ҳаракатлар тизимини соддалаштириш ва аҳолига қулайликларни ошириш вазифасини қўйган эди. Шунга асосан, “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унга кўра, нотариал ҳаракатлар учун ундириладиган давлат божларининг ставкалари оптималлаштирилмоқда.

 

Масалан, ҳозирда давлат божи ставкаларини ҳисоблашда уй-жойнинг майдонига, автомототранспорт воситаларининг двигател қуввати ва ишлаб чиқарилган йилига қаралади. Энди бу борадаги тоифалар қисқартирилиб, ставкалар бирхиллаштирилмоқда, айримлари камайтирилмоқда.

 

Жумладан, кўчмас мулк бўйича олди-сотди шартномаларини нотариал тасдиқлаш учун давлат божи, унинг майдонидан қатъи назар, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари, бошқа жойларда 0,5 баравари миқдорида, энг паст ставкада белгиланмоқда.

 

Гаров, ипотека, лизинг ва қарз шартномаларини нотариал тасдиқлаганлик учун табақалашган божлар бирхиллаштирилиб, ягона ставка ўрнатилмоқда.

 

Автотранспорт олди-сотдисини нотариал тасдиқлашда, двигател қуввати ва ишлаб чиқарилган йилидан қатъи назар, бир хил ставкада – базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида бож ундирилиши белгиланмоқда.

 

Шунингдек, мол-мулкни ижарага бериш ёки ундан текин фойдаланиш, автомототранспорт бўйича ишончнома бериш каби келишувларни нотариал тасдиқлаш учун бож миқдори камайтирилмоқда. Фуқаронинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия таъминотига нисбатан меросхўрга гувоҳнома бериш учун давлат божи бекор қилинмоқда.

 

Мазкур қонуннинг қабул қилиниши нотариал жараёнларни осонлаштиришга, турли ноаниқлик, низо ва коррупция ҳолатларини бартараф этишга хизмат қилади. Йилига 100 миллиарддан сўмдан ортиқ маблағ аҳоли ихтиёрида қолади.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Айрим давлат божи ставкалари камайтирилади | Zamon.uz