Ўзбекистон

Жойида ҳал этилган муаммолар, ажратилган миллиардлаб кредитлар

Президент маслаҳатчиси ишчи гуруҳи вилоятларда аҳоли муаммоларини ўрганмоқда.

Жойида ҳал этилган муаммолар, ажратилган миллиардлаб кредитлар

 

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан Президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев бошчилигидаги 24 та вазирлик ва идора раҳбарларидан иборат Республика Ишчи гуруҳи аъзолари вилоятларда шароити оғир бўлган энг чекка қишлоқларда тунаб, аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни ўрганиш ва ўз жойида ҳал этиш бўйича ишларни бошлаганди.

 

Тажриба сифатида илк манзил Тошкент вилоятининг Оққўрғон тумани танланган эди. Мазкур тажриба кўплаб ўзининг ижобий натижаларини бергач, ушбу амалиётни бошқа ҳудудларда ҳам давом эттириш кераклиги белгиланди.

 

Навбатдаги манзиллар сифатида эса Андижон вилоятининг Асака тумани ҳамда Фарғона вилоятининг Бешариқ тумани танлаб олинди.

 

Асака туманида Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан тумандаги 70 та маҳаллада уйма-уй юрилиб, 3 434 та хонадон, 27 та ижтимоий соҳа объектлари ўрганилди. Жами 1 892 та муаммо аниқланиб, ҳозирга қадар 100 га яқини жойида ҳал этилган бўлса, қолганлари бўйича амалий чора-тадбирлар дастури тузилиб, ечими бўйича манзилли тадбирлар режалаштириб олинди.

 

Жумладан, ўзини ўзи банд қилмоқчи бўлган, тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз 177 нафар фуқарога керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун “Ҳар бир оила тадбиркор”, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” каби қатор дастурлар бўйича деярли 3.5 миллиард имтиёзли кредит ва субсидиялар ажратилди.

 

Бешариқ туманидаги 50 та маҳаллада “хонадонбай” ўрганиш ишлари бошланган бўлиб, ҳозирга қадар 5 622 та хонадон шароитлари билан танишилди. Натижада 2 мингга яқин муаммо аниқланган бўлиб, уларнинг 150 дан зиёдига жойида ечим топилди.

 

Хусусан, 200 нафар аҳолини оилавий тадбиркорликка жалб қилиш, ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш мақсадида 4.5 миллиард сўмга яқин имтиёзли кредит ҳамда субсидия маблағлари ажратиб берилди.

 

Яшаш шароити оғир бўлган “Бешариқ”, “Усмонобод”, “Қият-Сартол”, “Чорбоғтўронғи” маҳалларида яшовчи 14 нафар фуқароларнинг уй-жойларини таъмирлаш учун 500 миллион сўмдан зиёд маблағ ажратилиб, қурилиш ишлари бошлаб юборилди.

 

Ишчи гуруҳ ўз фаолиятини давом эттирмоқда. 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Жойида ҳал этилган муаммолар, ажратилган миллиардлаб кредитлар | Zamon.uz