КХДР яна артиллериядан ўқ узди
Шимол буни Жанубий Кореяга "жиддий огоҳлантириш" деб атади.

Шимолий Корея армияси Жанубий Корея ва АҚШнинг машғулотларига жавобан яна артиллериядан ўқ узди.
КХДР Сеулни Америка Қўшма Штатлари билан машғулотлар пайтида фронт чизиғидаги ҳудудларда бир нечта ракета тизимлари ва гаубицалардан отишда айблади ва “жиддий огоҳлантириш” сифатида ўзи ўқлари билан жавоб қайтарди.
"Биз зудлик билан артиллерия бўлинмаларига жиддий огоҳлантириш учун денгиз томон ўт очишни буюрдик", — дейилади Бош штаб баёнотида.
Жанубий Корея ва АҚШнинг машғулотлари Сеулдан 71 км шимоли-шарқда жойлашган Чеорвон округида бўлиб ўтмоқда.
Пхенян бир кун аввал ҳам бу маневрларга жавобан шарқий ва ғарбий қирғоқлардан денгизга қараб 130 дан ортиқ артиллерия ўқларини отган эди.
Ноябрь ойи ўрталарида Шимолий корея Ким Чен Ин бошчилигида янги турдаги қитъалараро баллистик ракета – «Хвасон-17»ни синовдан ўтказди.
Пхенянга кўра, синовлар Корея яриморолидаги вазиятни “хавфли нуқта”га олиб чиқаётган Қўшма Штатлар ва бошқа “душман кучлар”нинг “ҳарбий қарама-қаршилик провокациялари” фонида ўтказилди. Пхенян ракета учирилишини “суверен давлатнинг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқи” деб ҳисоблайди. Йил бошидан бери КХДР 30 мартадан ортиқ ракета синовларини ўтказди.







