Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини соддалаштиради
Тегишли баённома Ўзбекистон Президентининг мамлакатга ташрифи давомида имзоланиши айтилмоқда.

Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарани кесиб ўтишда паспорт назоратини енгиллатади. Бу ҳақда қўшни мамлакат Жогорку Кенеши йиғилишида ташқи ишлар вазири ўринбосари Ойбек Ортиқбоев маълум қилди.
Унинг айтишича, ҳар икки мамлакат фуқаролари ID-картани кўрсатиб, чегарани кесиб ўтишлари мумкин бўлади.
Фақат 16 ёшга тўлмаган фуқаролар чегарани кесиб ўтишда хорижга чиқиш паспортини кўрсатишади.
Ортиқбоевга кўра, Ўзбекистон президентининг 9 декабр куни Қирғизистонга давлат ташрифи давомида тегишли баённома имзоланади.







