Ўзбекистон

Айрим ҳудудлардаги кўп қаватли уйларда иссиқлик таъминоти сусайди

Газ босимининг пасайиб кетиши ортидан учта қозонхона вақтинча ўчирилган.

Айрим ҳудудлардаги кўп қаватли уйларда иссиқлик таъминоти сусайди

 

Республика бўйлаб электр таъминотида узилишлар ва газ босимининг пасайиб кетиши ортидан учта қозонхона вақтинча ўчирилди. Бу ҳақда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 

 

Қайд этилишича, бугунги кунда вазирлик тизимидаги қозонхоналар жами 495 тани ташкил қилади. 492 таси мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда иш фаолиятини давом эттирмоқда. Тошкент, Хоразм ва Фарғона вилоятларида жойлашган 21 та қозонхонада газ босимининг меъёрида бўлмаганлиги боис истеъмолчилар белгиланган параметрлардан паст кўрсаткичда иссиқ сув ва иссиқлик энергияси билан таъминланишига сабаб бўлмоқда. Газ босими меъёрида бўлмаганлиги туфайли 3 та қозонхонани вақтинча ўчиришга тўғри келган.

 

Шунингдек,пойтахтда ҳам иссиқлик энергияси “Тошкент Иссиқлик маркази”, “Тошкент ИЕС” ва “Веолиа Энергй Ташкент” нинг маҳаллий қозонхоналарида табиий газдан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилиши, Тошкентнинг Иссиқлик маркази-3, 5 ва 9-қозонхоналари фаолиятида ҳам юқоридаги ҳолат кузатилмоқда. Ушбу иссиқлик марказларидан Шайхонтоҳур, Чилонзор ва Учтепа туманлари аҳолиси ва ижтимоий обектларига иссиқлик энергияси етказиб берилади.

 

“Газ босимининг етарли эмаслиги қозонхоналарнинг автоматик тарзда ўчишига сабаб бўлади. Албатта, бу ҳолатда иссиқлик таъминоти учун масъул ташкилотлар вазиятни яхшилаш учун ўзаро ҳамкорликда кучайтирилган режимда ишламоқда. Мутахассислар муаммоли ҳудудларни аниқлаш учун жойларга бориб, иссиқлик энергиясини қайта тақсимлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириб бормоқда”, – дейилади расмий хабарда.

 

Аввалроқ, блогер Азиза Қурбонова пойтахтнинг Учтепа тумани (кўплаб маҳаллалари) яна тушкунлик домида эканини айтиб, ижтимоий тармоқда пост қолдирганди: 

 

"Газ йўқ, электр токи йўқ. Трубалар музлаган. Уйлар совиган. Рутубатли уйда одамнинг ҳамма нарсадан энсаси қотиб кетади. Чой ичиш учун қора қумғон ҳам йўқ. Қора қумғон топиш керак. Қаерда сотади?!

Маҳалла келинлари ёзишяпти.

— Бир нарса қилинг?! Якшанбада ҳамма уйда, овқат қилиш керак, кир-чир, чўмилиш керак. Болалар шамоллайди…

Ҳай, мен нима қила оламан?

Фақат нолий оламан.

Мен фақат чой дамлайдиган жинман.

Ўшанда ҳам қора қумғон тополсам, албатта," — деган блогер.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Айрим ҳудудлардаги кўп қаватли уйларда иссиқлик таъминоти сусайди | Zamon.uz