Ўзбекистон

Бензин нархини оширган “заправкалар”га чора кўрилади

Монополияга қарши курашиш қўмитаси бензин нархини сунъий оширган АЁҚШларни назоратга олди.

Бензин нархини оширган “заправкалар”га чора кўрилади

 

Монополияга қарши курашиш қўмитаси бензин нархини сунъий ошириш ҳолатларини назоратга олиб, автомобиль ёқилғи қуйиш шохобчаларини (АЁҚШ) огоҳлантирди.

 

Қайд этилишича, республиканинг айрим ҳудудларидаги АЁҚШларда AI-80 бензиннинг чакана нархлари ўртача 6 800 сўмдан 7 100 сўмгача ошганлиги кузатилмоқда.

 

Биржа савдолари натижасига кўра 5 декабрь куни AI-80 бензин маҳсулотининг нархи 1 тн учун ўртача 8 млн сўмни ташкил этиб, мазкур кўрсаткич ўтган ноябрь ойига нисбатан 4 фоизга ошган.

 

Бунда тадбиркорлик субъектлари томонидан харид қилинган бензин ўртача 5-10 кундан кейин юклаб жўнатилади ва сотувга чиқарилади. Яъни, биржа савдоларида кузатилган нарх ўсиши 10 кундан кейин АЁҚШлардаги чакана нархларга ўз таъсирини кўрсатиши мумкин.

 

Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан автомобиль бензини нархларини сунъий оширишга, танқислик ва ажиотаж талабни вужудга келтиришга йўл қўймаслик мақсадида, биржа савдоларига қўйиладиган AI-80 маркали бензиннинг кунлик ҳажмларини ошириш ва нархларни барқарорлаштириш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

 

Хусусан, жорий йилнинг 5 декабрь кунидан бошлаб биржа савдоларига қўшимча 1 минг тонна AI-80 бензини қўйилиши таъминланди.

 

Хабарда республикадаги барча АЁҚШлардан фуқароларни газ ва иссиқлик билан таъминлаш мақсадида автомобилларга газ қуйиш шохобчалари вақтинчалик ёпилиши эвазига бензинга бўлган талаб ошганлиги сабабли асоссиз қўшимча даромад олиш ҳолатларига йўл қўймасликлари сўралмоқда.

 

Қўмита бензин нархларини мониторинг қилиб боради. Нархларни сунъий равишда ошириш ҳолати аниқланган тақдирда ушбу субъектларга белгиланган тартибда тегишли чора кўрилади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ижтимоий тармоқларда “AI-80 русумли бензин йўқ деб қиммат бензинларни сотишаётган экан” мазмунидаги хабарлар тарқалган эди. Бу бўйича Энергетика вазирлиги “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги автомобиль ёқилғи қуйиш шохобчаларида барча маркали автобензин етарли ва уларнинг нархи оширилмаганини маълум қилди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"