Киев энергетик инфратузилмани қайта тиклаш учун ҳукуматлардан ёрдам сўради
Ҳозирда Озарбайжон билан музокаралар бошланган.

Украина ҳукумати Россиянинг энергетика инфратузилмасига ракета ҳужумларидан сўнг энергетика секторини тиклаш учун бошқа ҳукуматларга ёрдам сўраб мурожаат қилди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Украина энергетика вазири Ҳерман Галушченконинг айтишича, яқин орада Франциядан ускуналарнинг катта партияси келтирилади.
Энергетика саноати учун янги блокларни ишлаб чиқариш анча узоқ давом этадиган жараён. Шунинг учун вазир Украина томони “ишлатилган ускуна кўринишидаги ёрдамни ҳам қабул қилиши”ни айтган.
Галушченко, шунингдек, Украина Собиқ иттифоқ республикалари, хусусан, Озарбайжон билан музокаралар олиб бораётганини қайд этди.







