Қаршида пиёдани уриб, қочиб кетган ҳайдовчи ушланди
Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши очилган.

Қашқадарёда пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан кетиб қолган ҳайдовчи топилди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХХ хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, 5 декабрь куни соат 20:00 ларда Қарши шаҳар “Насаф” кўчасида “Cobalt” ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган.
ЙТҲ оқибатида пиёда тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Олиб борилган тезкор суриштирувлар натижасида “Cobalt”автомобили ҳамда ҳайдовчиси топилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 1-қисми ва 117-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.








