Жаҳон

Америка ва Россия маҳбус алмашди

Айирбошлаш Абу Даби аеропортида бўлиб ўтди.

Америка ва Россия маҳбус алмашди

 

Америкалик баскетболчи Бритни Гринер АҚШда судланган Виктор Бутни озод қилиш эвазига Россияда ҳибсдан озод этилди. Бу ҳақда “Reuters” нашри ёзмоқда.

 

Россия ТИВ маълум қилишича, Гринерни Боутга алмаштириш жараёни муваффақиятли якунланди. Айирбошлаш Абу Даби аеропортида бўлиб ўтди.

 

Виктор Бут 2008 йилда Таиландда ҳибсга олинган. Икки йилдан сўнг у АҚШга экстрадиция қилинди ва Колумбия террорчи гуруҳига қурол сотишга уринганликда айбланди.

 

АҚШ федерал суди уни 2012 йили 25 йилга озодликдан маҳрум қилган. Бут шу вақтгача айбини тан олмай келган. Вашингтон Москванинг уни депортация қилиш ҳақидаги илтимосини бир неча бор рад этган.

 

Америкалик баскетболчи, Олимпия чемпиони Бритни Гринер Екатеринбургнинг UMMC клубида ўйнаган. 2022 йилнинг феврал ойида у Москванинг Шереметево аеропортида ноқонуний юк билан ҳибсга олинганди. Суд уни гиёҳванд моддалар контрабандаси учун тўққиз йилга озодликдан маҳрум қилди, апелляция рад этилди ва Гринер колонияга жўнатилди. 

 

“Вашингтон Россия фуқаросини айирбошлаш схемасига киритиш бўйича диалогни қатъиян рад этди. Шунга қарамай, Россия Федерацияси ҳамюртимизни қутқариш бўйича фаол иш олиб боришда давом этди”, — дейилади Россия ТИВ баёнотида.

 

Жо Байденнинг айтишича, у озод этилган америкалик Бритни Гринер билан гаплашган. 

 

“Яқинда мен Бритни Грейнер билан гаплашдим. У хавфсиз, у самолётда, уйига учмоқда”, — деб ёзди АҚШ президенти Тwitter’да.

 

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Америка ва Россия маҳбус алмашди | Zamon.uz