Дунёдаги энг кучли ва кучсиз паспортлар рейтинги эълон қилинди
Энг кучли паспорт билан 121 мамлакатга визасиз бориш мумкин.

Бирлашган Араб Амирликлари паспорти билан 121 та мамлакатга визасиз борса бўлади. Қолаверса, амирликлар фуқароси визани 59 мамлакатга етиб борганидан сўнг расмийлаштириши мумкин, фақат 18 мамлакатга боришдан аввал рухсат (виза) олиш керак. Умуман олганда, БАА паспорти 180 балл билан дунёдаги «энг кучли» паспорт сифатида қайд этилди.
Рейтингда кейинги ўринларни Германия, Швеция, Финляндия, Люксембург, Испания, Франция, Италия, Нидерландия, Австрия, Дания, Швейцария ва Жанубий Корея банд этган.
Ўзбекистон (72 балл) паспорти 69-ўринда (яна 6 мамлакат 69-ўринда): визасиз — 28 мамлакат, етиб боргандан сўнг виза олиш — 44 мамлакат, виза талаб қилинади — 126 мамлакат.
Таққослаш учун: АҚШ (172 балл) паспорти билан 116 мамлакатга, Россия (123 балл) паспорти билан 78 мамлакатга визасиз бориш мумкин.
«Энг кучсиз» паспорт Афғонистонники (38 балл), фақат 5 мамлакат афғон фуқароларига визасиз киришга рухсат берган.







