Жаҳон

“Politico” нашри Зеленскийни Европадаги энг нуфузли шахс деб эътироф этди

“Time” журнали кеча Украина раҳбарини  "Йил одами" деб топганди.

“Politico” нашри Зеленскийни Европадаги энг нуфузли шахс деб эътироф этди

 

“Politico” журнали Владимир Зеленскийни Европадаги энг нуфузли шахс деб топди.  Шу муносабат билан берган баёнотида Украина етакчиси келаси йил тинчлик бўлишига умид билдирди.

 

“Мен украиналиклар келаси йилда ҳам энг нуфузли бўлишига ишонаман, лекин уруш эмас тинчлик даврида”, — деди Зеленский.

 

У “барқарорликни сақлашга ёрдам бераётган ва “миллионлаб одамларга бу даҳшатли вақтдан ўтишда ёрдам бераётган” Европадаги барча дўстларига миннатдорчилик билдирди.

 

Чоршанба куни Россия президенти Владимир Путин Москванинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатлари “узоқ жараён”га айланиши мумкинлигини айтди, бироқ уларнинг якунланишининг аниқ санасини айтмади.

 

“Politico” Зеленскийни Европанинг энг нуфузли одами деб номлаш қарорини қуйидагича изоҳлайди: “Европа ўзгармоқда. Қитъа ўзининг стратегик муносабатларини қайта кўриб чиқмоқда, мудофаа масалаларига жиддийроқ ёндашмоқда, савдо сиёсатини, шунингдек, кенгайиш ва энергия хавфсизлиги соҳасидаги сиёсатларни қайта кўриб чиқмоқда”.

 

Эслатиб ўтамиз, Сешанба куни Зеленский "Time" журнали томонидан ҳам "Йил одами" деб топилганди.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

“Politico” нашри Зеленскийни Европадаги энг нуфузли шахс деб эътироф этди | Zamon.uz