Қаҳрамон итни даволаш учун 15 минг доллар
Маблағ ижтимоий тармоқ фойдаланувчилар томонидан йиғилган.

АҚШнинг Джорджия штатида Каспер лақабли ит қаҳрамонга айланди. Каспер фермада қўй подасини қўриқлайди. У подага 11 та койот ҳужум қилганда қаҳрамонлик кўрсатган.
У 8 та койотни ғажиб ташлаб, қолганларини ҳайдаб юборган.
Аммо ит уйига қайтмагач унинг эгаси ижтимоий тармоқда уни излашга ёрдам сўраган. Орадан 2 кун ўтибгина қаҳрамон ит жиддий жароҳатлар билан уйига қайтган.
Ветеринарлар ит терисининг айрим жойлари узиб олинганини айтгач, интернетда қаҳрамонга ёрдам кампанияси бошланди.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари уни даволаш учун 15 минг доллар йиғди. Бу маблағ итга тери кўчириб ўтказиш операцияси учун сарфланади.







