Тошкентда Cobalt она-болани уриб юборди
Шаҳар ИИББ уларнинг аҳволи ҳақида маълумот берди.

Тошкент шаҳар ИИББ хабар беришича, 3 декабрь куни 1973 йилда туғилган В.И. Cobalt русумли автомобилни бошқариб кетаётиб, пиёдалар — 1991 йилда туғилган З.П. ва унинг фарзанди — 2016 йилда туғилган К.М.ни уриб юборган.
Ҳозирда пиёда З.К. тан жароҳатлари билан касалхонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган, фарзанди К.М.нинг аҳволи қониқарли бўлгани учун тиббий кўрикдан сўнг уйига юборилган.
Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзгатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.








