Туркия Россиядан газга 25 фоизлик чегирма олмоқчи
Агар бу амалга ошмаса, тўловларни кечиктириш сўралади.

Туркия Россия вакиллари билан Анқарада бўлиб ўтадиган музокаралар чоғида Россия газига 25 фоиздан ортиқ чегирма сўрашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Bloomberg” нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, Туркия чегирма 2023 йилдаги тўловларга, шунингдек, 2022-йилда амалга оширилган баъзи тўловларни орқага қайтаришга тааллуқли бўлишини таъминлашга ҳаракат қилади. Агар керакли даражада чегирмага эришишнинг иложи бўлмаса, расмийлар тўловлар бўйича 2024 йилгача кечиктиришни олишга ҳаракат қилади.
Ўтган йили Туркиядан импорт қилинган 59 млрд куб метр газнинг ярмидан озроғини Россия етказиб берган. Президент Ражаб Тоййиб Эрдўған Туркиянинг 2022 йилга мўлжалланган умумий электр тўлови ўтган йилгидан икки баравар кўп, 100 миллиард доллар бўлиши мумкинлигини айтди.








