Ўзбекистон

Евроиттифоқ Россияга қарши 9-санкция пакетини тақдим этди

Санкциялар рўйхатига 200 га яқин жисмоний ва юридик шахсларни қўшиш таклиф қилинган.

Евроиттифоқ Россияга қарши 9-санкция пакетини тақдим этди

 

Европа Иттифоқи Украинадаги уруш туфайли Москвага босимни кучайтиришга қаратилган 9-санкциялар пакетини ишлаб чиқди. Унинг  доирасида Россия амалдорлари ва ҳарбийларининг саёҳатларини тақиқлаш ҳамда активларини музлатиш мақсад қилинган. 

 

Таклифлар Европа Иттифоқининг ижроия органи – Еврокомиссия томонидан берилган. Унинг раиси Урсула фон дер Леен шундай деди:

 

"Биринчидан, биз санкциялар рўйхатига яна 200 га яқин жисмоний ва юридик шахсларни қўшишни таклиф қиламиз. Бунга Россия Қуролли Кучлари, алоҳида офицерлар ва мудофаа саноати корхоналари, шунингдек, Давлат Думаси депутатлари, Федерал Кенгаши, вазирлар, губернаторлар ва сиёсатчилар киради".

 

Пакет шунингдек, икки томонлама фойдаланиладиган дронлар ва уларнинг компонентларини етказиб бериш бўйича экспорт чекловларини ҳам ўз ичига олади.

 

Ушбу чора-тадбирлар кучга киришидан олдин Европа Иттифоқига аъзо барча 27 давлат томонидан муҳокама қилиниши ва маъқулланиши керак. Янги санкциялар РФ мудофаа саноати ва банкларига жиддий зарба беришга, шунингдек, Россияни учувчисиз учиш аппаратларидан маҳрум қилишга қаратилган.

 

Бундан ташқари, Еврокомиссия Европа Иттифоқи аъзоларига Москванинг энергетика ва тоғ-кон саноати соҳаларига қарши чоралар кўришни тавсия қилади, жумладан, тоғ-кон саноатига янги сармоя киритишга тақиқ қўйиш, шунингдек, рус телеканалларининг Европадаги намойишини тўхтатиш шулар жумласидандир.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Евроиттифоқ Россияга қарши 9-санкция пакетини тақдим этди | Zamon.uz