Қирол Чарлз III тасвиридаги тангалар муомалага чиқди
У биринчи бўлиб дўконларга тарқатилган.

Британияда қирол Чарльз III тасвири туширилган янги тангаларни муомалага чиқарилди. Қироллик зарбхонасига кўра, бу Буюк Британияда "янги давр" деб номланган.
Дастлаб тангалар дўконларда харидлар пайтида тарқатилади. Жами 9,6 миллион танга муомалага чиқарилади. Қолганлари талабга қараб чиқарилади. Тангада монархнинг юзи чапга, яъни қиролича Елизавета II га қарама-қарши томонга бурилган.
Қайд этилишича, марҳум қиролича Елизавета II нинг сурати туширилган барча Буюк Британия тангалари қонуний тўлов воситаси ҳисобланади. Айни пайтда уларнинг 27 миллиардга яқини бор.







