АҚШ бир неча ойдан бери Украинага замонавий дрон етказиб беришни ортга сурмоқда
Бунга сабаб бўлаётган омиллар очиқланди.

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари 2022 йил мартида Украинага Reaper дронларини беришни таклиф қилган. Орадан бир неча ой ўтган бўлса-да, Пентагон бу бўйича якуний қарор қабул қилмаган.
Politico маълумотларига кўра, Америка қўмондонлиги учувчисиз қурилмага оид махфий маълумотлар чиқиб кетишини ва Россия томонидан уриб туширилиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.
Reaper ишлаб чиқарувчиси бўлган General Atomics компанияси бир неча ой Украина амалдорлари билан етказиб бериш бўйича музокара олиб борган. Аммо узоқ давом этган дебатлар Киевнинг ҳафсаласини пир қилган.
Украиналиклар дрон орқали Россия ҳудудига зарба бермасликка, шунингдек, зарбалар ҳақида Вашингтонни олдиндан огоҳлантиришга ваъда берган.







