Жаҳон

Дунёда миллиардерлар сони кескин камайди

Уларнинг энг кўпи Осиё-Тинч океани минтақасида истиқомат қилади.

Дунёда миллиардерлар сони кескин камайди

 

2022 йилнинг март ойи ҳолатига кўра, дунёда миллиардерларининг умумий сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 87 кишига камайди. 

 

Долларли миллиардерларнинг умумий бойлиги бир йилда 13,1 триллион доллардан 12,7 триллион долларга тушди.

 

Таҳлилчиларининг қайд этишича, миллиардерлар сони ва уларнинг умумий бойлиги турли активлар нархининг тушиши туфайли яна ҳам қисқариши мумкин.

 

Энг кўп миллиардерлар Осиё-Тинч океани минтақасида яшайди - 

1084 киши, уларнинг умумий бойлиги 4,2 триллион доллар. АҚШда 735 киши умумий бойлик 4,7 триллион доллар. Ғарбий Европада миллиардерларнинг 474 нафари истиқомат қилади, уларнинг бойлиги 1 миллиард доллардан ошади.

 

Миллиардерларнинг энг катта қисми (392) молия ва инвестициялар билан шуғулланади, яна 348 киши ИТ, 338 нафари эса ишлаб чиқариш соҳасида.

 

Сўровлар шуни кўрсатдики, миллиардерларнинг 95 фоизи глобал экологик ва ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш учун масъулиятни ўз зиммаларига оладилар. Улар қишлоқ хўжалиги технологияларини ривожлантириш, одамларни тоза сув билан таъминлаш ва санитария, таълимни яхшилаш, шунингдек, қашшоқликни камайтириш мумкин бўлган умумий иқтисодий вазифаларни бажарадилар.

Энди қуруқлик орқали ҳам бориш мумкин: Тожикистон ва Эрон ўртасида тўлиқ визасиз режим кучга кирди

Энди қуруқлик орқали ҳам бориш мумкин: Тожикистон ва Эрон ўртасида тўлиқ визасиз режим кучга кирди

Визасиз қатнов фақат ҳаво йўлларига эмас, қуруқликдаги халқаро чегара ўтиш пунктларига ҳам татбиқ этилади.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.