Йигит севгилисининг машинасини ёқиб юборди
Унга 5 йилгача қамоқ жазоси белгиланиши мумкин.

Россиянинг Толятти шаҳрида собиқ севгилисининг машинасини ёқиб юборган ўзбекистонлик йигит қўлга олинди.
Қайд этилишича, воқеа 5 декабрга ўтар кечаси содир бўлган. Унга кўра, автотураргоҳлардан бирида Ауди Қ5 ёниб кетган, етказилган зарар 250 минг рублга баҳоланган.
Терговчиларнинг маълум қилишича, йигит бу ишни собиқ севгилисига бўлган беғараз муҳаббати ва ҳасад туфайли қилган.
Ҳозирда гумонланувчи ҳибсга олинган. Хабарга кўра, унга беш йилгача қамоқ жазоси белгиланиши мумкин.







