Фарғонада тўхтаб турган Spark ёниб кетди
Ҳозирда зарар миқдори аниқланмоқда.

Бугун, 11 декабрь куни Фарғона шаҳрида Spark автомобили ёниб кетди. Вилоят ФВБ ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.
Қайд этилишича, ёнғин соат 09:34 да Фарғона шаҳрининг “Янги аср” кўчасида юз берган. Фуқаро Х.У.га тегишли бўлган, 2015 йилда ишлаб чиқарилган Spark йўл четида тўхтаб турган пайтида унинг мотор ва салон қисми ёнган.
ФВБ ходимлари воқеа жойига соат 09:37 да етиб борган. 09:38 да автомашина ўраб олиниб, 09:41 да ёнғин ўчирилган.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва жабрланганлар йўқ.








