Путин Эрдоған билан телефонлашди
Суҳбат мавзуси ғалла йўлаги ва терроризмга қарши кураш бўлди.

Россия Президенти Владимир Путин ва Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдоған телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» нашри ёзмоқда.
Қайд этилишича, давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатлар ва минтақавий масалаларни муҳокама қилган.
Суҳбат ғалла йўлаги ва терроризмга қарши кураш мавзуларида бўлган. Эрдоған Путинга томонлар ғалла йўлаги орқали турли озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш устида иш бошлаши мумкинлигини айтган.
Анқара раҳбари, шунингдек, “Туркиянинг Сурия билан чегарасини PKK террорчиларидан камида 30 км масофада тозалаш” зарурлигини яна бир бор таъкидлаган.








