Ўзбекистон

Самарқанддаги подстанция ёниб кетди

Айрим ҳудудларда электр таъминотида узилиш кузатилмоқда.

Самарқанддаги подстанция ёниб кетди

 

Бугун, 11 декабрь куни Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманидаги электр подстанциясида ёнғин чиқди. Ҳолат бўйича вилоят ИИБ маълумот берди.

 

Қайд этилишича, соат 20:18да Тойлоқ туманидаги «Боғизағон» подстанциясидаги трансформаторда ёнғин юзага келган. Натижада туманнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилиш кузатилмоқда.

 

Ҳозирда мутахассислар томонидан ушбу носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳодиса жойига вилоят секторлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари чиқиб, ҳолатни назоратга олишган.

 

Таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг электр таъминоти қайта тикланади. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқдa.

 

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Самарқанддаги подстанция ёниб кетди | Zamon.uz