Эски қадрдонлар учрашуви: Путин ва Си Цзиньпин ой охирида музокаралар ўтказади
Бунга қадар томонлар Пекин ва Самарқандда учрашганди.

Россия Президенти ва ХХР Раиси йил охирига қадар учрашади. Бу ҳақда «Ведомости» ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Нашрнинг дипломатик манбаларидан бири мулоқот декабрь охирида бўлишини айтган. Путиннинг администрациясига яқин манбалардан бири учрашув видеоконференция шаклида бўлишини, аммо якуний қарорга келинмаганини қайд этган.
Бу маълумотлар РФ Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков томонидан ҳам тасдиқланган.
Владимир Путин ва Си Цзиньпин бу йил 2 марта учрашди. Биринчи учрашув Пекин олимпиадаси доирасида бўлган бўлса, кейингиси ШҲТнинг Самарқанд саммити пайтида ташкил этилганди.







