Жаҳон

Франция ва Украина биринчи хонимлари учрашди

Елена Зеленская Парижга келди.

Франция ва Украина биринчи хонимлари учрашди

 

Украинанинг биринчи хоними Елена Зеленская Францияга ташриф буюрди ва у ерда президент Эммануел Макроннинг рафиқаси Брижит Макрон билан учрашди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг рафиқаси Instagram'да маълум қилди.

 

"Франциянинг биринчи хоними Брижит Макрон менинг нафақат ҳамкасбим, балки мен ва Украинанинг дўсти ҳам. Франция Республикасининг биринчи хонимига ва бутун мамлакатга босқинчига қарши курашимизда кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирдим", — деди Зеленская.

 

Владимир Зеленскийнинг рафиқаси яқин кунлардаги режалар ҳақида ҳам гапирди.

 

"Яқин кунларда бизни гавжум иш тақвими кутмоқда. Дастурнинг бандларидан бири вақтинчалик муҳожирлар оилаларидаги украиналик болалар таҳсил олаётган Париж мактабига биргаликда ташриф буюришдир. Мен Париж мактабларида украин тилини расмий ўрганиш бошланганидан хурсандман", - дейди биринчи хоним.

 

Франция ҳукумати ҳатто украин тилини ўргатиш учун виртуал синфлар ҳам яратган. 

 

Макрон хоним украиналик аёлларнинг сабри, матонати  ва жасорати ҳақида гапирди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.