Бош вазир: Ўз кучига ишонмаганлар ишдан кетиши мумкин
Алихан Смаилов Қозоғистон ҳукумати аъзоларига шарт қўйди.

Қозоғистон бош вазири Алихан Смаилов ҳукуматга сўров жуда қаттиқ бўлишини айтди.
“Ҳамкасблар, сўров жуда қаттиқ бўлади. Ким эпласа, ўша ишлайди. Ўз кучига ишонмаганлар истеъфога чиқиши мумкин. Бу ерда фақат халққа хизмат қиладиган, қатъий қарорлар қабул қила оладиган ва унга жавобгар бўла оладиганларга ўрин бор”, – деган сиёсатчи.
Унинг қўшимча қилишича, фақатгина шундай жамоа билан ҳукумат белгиланган мақсадларга эриша олади.
Душанба куни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Токаев Вазирлар маҳкамасининг жорий таркиби билан Янги йилга чиқишни шубҳа остига олганди.







