Ўзбекистон

Самарқанд давлат музейига ўта ноёб қадимий экспонатлар сотиб олинди

Самарқанд шаҳрида “Миллий меросга менинг ҳиссам” умумхалқ акцияси доирасида харид қилинган ашёлар кўргазмаси бўлиб ўтди.

Самарқанд давлат музейига ўта ноёб қадимий экспонатлар сотиб олинди

 

Жорий йил 1 июлдан аҳолидаги маданий бойликларни давлат музейлари томонидан қабул қилиб олишни рағбатлантириш ва оммалаштиришга қаратилган умумхалқ акцияси ўтказилмоқда. Мазкур акция доирасида ҳар йили давлат музейларига маданий бойликларни харид қилиш учун маҳаллий бюджетдан 500 миллион сўмдан маблағ ажратилиши белгиланган.

 

 

"Ушбу ажратилган маблағ ҳисобидан музей илмий ходимларининг вилоят ва республика бўйлаб илмий экспедициялари ташкил этиляпти. Экспедициялар натижасида 600 га яқин тарихий ва бадиий қимматга эга ноёб ашёлар топилди ва улар музей учун харид қилинди", — дейди Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси директори ўринбосари Маҳмудхон Юнусов.

 

Кўргазмада Пайариқ тумани ҳудудидан топилган милоддан аввалги II асрга оид сакларнинг бронза қозони, милоддан аввалги II асрдан милодий XIV асрга тааллуқли 41 дона бронза ойна коллекцияси, XI асрга тегишли, асосан Қорахоний Иброҳим ибн Насрнинг 180 дона кумуш танга коллекцияси, Чиғатой хонларининг 236 дона динор ва дирҳамлари, ўндан ортиқ ранг-тасвир асарлари, шунингдек, тарихий либослар, кашта, фотоаппарат, уй-рўзғор буюмлари, ипак гиламлар, заргарлик маҳсулотлари намойиш этилди.

 

 

Ушбу тарихий ашёлар кўргазма иштирокчиларида катта таассурот қолдирди. Хусусан, милоддан аввалги II асрга оид сакларнинг бронза қозони ва қорахонийларга тегишли ноёб тангалар хориждаги соҳа мутахассисларининг ҳам эътиборини тортган.

 

 

Кўргазма Маданий мерос агентлиги, Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси томонидан ташкил этилди. 

 

Эслатиб ўтамиз, кўргазма 16 декабргача давом этади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Самарқанд давлат музейига ўта ноёб қадимий экспонатлар сотиб олинди | Zamon.uz