Ўзбекистон

АИ-80 бензин ишлаб чиқариш ҳажми оширилди

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида ижтимоий ёнилғи ишлаб чиқариш 50 фоизга кўпайгани айтилмоқда.

АИ-80 бензин ишлаб чиқариш ҳажми оширилди

 

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида қиш мавсуми бошланиши билан АИ-80 маркали бензин ишлаб чиқариш ҳажми 50 фоиздан кўпроққа оширилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

14 декабрь ҳолатига кўра корхонада кунига 1 250 тонна маҳсулот ишлаб чиқарилган. Бу кўрсаткич шу йилнинг январь-ноябрь ойларидаги 800 тоннани ташкил этган.

 

Қайд этилишича, заводнинг ишлаб чиқариш қувватларини мақсадли янгилаш ҳамда Saneg нефт-газ компанияси (2022 йил июнь ойидан бери ФНҚИЗга эгалик қилади) томонидан жалб қилинган инвестициялар туфайли қайта ишлаш ҳажмини оширишга эришилган.

 

Бундан ташқари, АИ-92 бензин ишлаб чиқариш ҳажми ҳам оширилган. Ҳозирда ҳар куни камида 500 тонна шу маркали маҳсулот савдоларга қўйилмоқда.

 

Корхона директори Ҳабиб Латиповнинг сўзларига кўра, бугунги кунда корхонанинг барча ресурслари аҳолини ҳамёнбоп ёқилғи, хусусан, бензин билан таъминлашга қаратилган.

 

“Яқинда акциз солиғининг бекор қилиниши бозорга сезиларли таъсир кўрсатди ва талаб ҳам сезиларли даражада ошди. Бироқ биз ишлаб чиқариш дастурини ундан олдин, ноябрь ойида корхонанинг иш ҳажмини мослаштириб, куз-қиш мавсумининг максимал даври яқинлигини англаган ҳолда ўзгартирган эдик”, - дейди корхона директори Ҳабиб Латипов.

 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"