"Дадамнинг автомобилини ҳайдашга қизиққаним учун уни катта кўчага олиб чиққандим"
Андижонда ўсмир 2 нафар тенгдошини уриб юборди.

Жорий йилнинг 7 декабрь куни соат 22:30 атрофида отасига тегишли бўлган «Матиз» автомашинасини ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган 14 ёшли бола кўчага ҳайдаб чиқиб кетган.
Катта тезликда автомобилни бошқариб кетаётган «ҳайдовчи» автомобиль бошқарувини йўқотиши натижасида йўл четида турган юк автомашинасининг ўнг томон қисмига бориб урилган. Оқибатда йўловчи сифатида кетаётган икки нафар 14 ёшли мактаб ўқувчилари кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамай вафот этган. Автомашинани бошқарган вояга етмаган бола тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
“Дадамнинг автомобилини ҳайдашга қизиққаним сабабли уни катта кўчага олиб чиққан эдим”, – дейди автомашинани бошқарган бола.







