Жаҳон

Эрдоған Путин ва Асад билан учрашиш ниятида

Туркия етакчиси РФ Президентига ушбу таклифни берган.

Эрдоған Путин ва Асад билан учрашиш ниятида

 

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Анқара, Москва ва Дамашқ ўртасида уч томонлама музокаралар ўтказишни таклиф қилди. Унинг сўзларига кўра, россиялик ҳамкасби Владимир Путин бу фикрни қўллаб-қувватлаган.

 

Жаноб Эрдоған Сурия масаласини журналистлар билан суҳбатда тилга олди. Анқаранинг эҳтимолий ҳарбий амалиёти тўғрисидаги саволга жавоб берар экан, Туркия етакчиси бу масалада Россия ва Сурия билан биргаликда ҳаракатларни амалга ошириш тарафдори эканини айтган.

 

“Путинга РФ, Туркия ва Сурия етакчилари учрашувини ўтказишни таклиф қилдим. У ушбу ташаббусни ижобий баҳолади. Бу музокаралар жараёнининг бошланишига туртки беради”, – деган Президент.

 

Шу билан бирга у уч томонлама учрашув олдидан махсус хизматлар ва мудофаа вазирлари музокараларини ўтказиш зарурлигини қайд этган.

 

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Эрдоған Путин ва Асад билан учрашиш ниятида | Zamon.uz