Жаҳон

Ижтимоий тармоқ сиёсий майдон эмас—Эрдоған

Туркия раҳбари Илон Маск билан гаплашиб олмоқчи.

Ижтимоий тармоқ сиёсий майдон эмас—Эрдоған

 

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Твиттернинг аввалги раҳбарияти билан боғлиқ муаммолардан сўнг тармоқнинг янги эгаси Илон Маск билан музокара ўтказишни истисно қилмади.

 

Эрдоғаннинг Twitter билан мумкин бўлган ҳаракатлари ҳақида сўраган мухбирга Туркия етакчиси қуйидагича жавоб қайтарган:

 

“Агар шундай бўладиган бўлса, биз Илон Маск билан ўтириб гаплашамиз. Ҳеч бўлмаганда телефон қўнғироғи қиламиз. Twitter ҳақида ҳам, космос ҳақида ҳам гаплашишимиз мумкин. Лекин мен аввал айтганимдек, ижтимоий тармоқ сиёсий майдон эмас. Биз ижтимоий тармоқлар туфайли сиёсат ёки дипломатияда муваффақиятга эришмадик. Сиёсат тўғридан-тўғри халқ билан ва халқ учун амалга оширилади. Агар сиз халқингиз билан самимий алоқада бўлсангиз, на Twitter, на бошқа кучлар бунга аралаша олмайди”, деди у.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрдоғанни қўллаб-қувватловчи ҳештеглар блокланган ёки кун тартибидан олиб ташланган ҳолатлар мавжудлиги хабар қилинганди.

 

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Ижтимоий тармоқ сиёсий майдон эмас—Эрдоған | Zamon.uz