Россияда нефтни қайта ишлаш заводи ёниб кетди
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар борлиги айтилмоқда.

Россия Федерацияси Иркутск вилоятининг Ангарск шаҳрида нефть заводида ёнғин содир бўлди ва олов 2,5 минг квадрат метр майдонни қамраб олди, дея бугун хабар берди шаҳар мэри Сергей Петров.
Вилоят губернатори Игорь Кобзев беш киши жабрланганини маълум қилди.
«Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, беш киши жабрланган. Бири касалхонада, тўрт нафари амбулатор даволанишга юборилган. Ангар нефт-кимё компанияси ҳудудида Фавқулодда вазиятлар комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бундан ташқари, яқин атрофдаги уйларда текширувлар ўтказилмоқда», - деди у.
Кобзевнинг сўзларига кўра, ҳодиса инфратузилма ишига таъсир қилмаган, Ангарск аҳолиси учун ҳеч қандай хавф йўқ.







