Қашқадарёда 45 ёшли эркак уй молхонасида ўзини осиб қўйди
Ҳолат бўйича вилоят прокуратураси маълумот берди.

Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ туманида 45 ёшли эркак ўзини осиб қўйганлиги ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси расмий муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 16 декабрь куни Яккабоғ тумани Чимқўрғон қишлоғида яшаган 1977 йилда туғилган эркак яшаш ҳовлисининг молхонасида ўзини осиб вафот этган.
Марҳумнинг ўлим сабабига аниқлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Ҳолат бўйича Яккабоғ тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракати олиб борилмоқда.








