Ўзбекистон

Дори аллергияси инсон ҳаётига зомин бўлиши мумкин

Мутахассис унинг оқибатлари ҳақида маълумот берди.

Дори аллергияси инсон ҳаётига зомин бўлиши мумкин

 

Дори аллергияси тўсатдан бошланиб, инсон ҳаётини жиддий хавф остида қолдиради. Бу ҳақда Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори Илмира Разикова маълумот берди.

 

Мутахассисга кўра, Лайелла синдроми, аввало, тери қатлами ва шиллиқ қаватларни зарарлайди. Беморларнинг бутун баданини тошмалар қоплайди.

 

Касалликнинг илк босқичи кўзларнинг ачишиши, бош, мушак ва теридаги оғриқлар, тана ҳарорати кўтарилиши, ҳолсизлик каби белгилар билан бошланади.

 

Иккинчи босқичда юз, оёқ ва қўлларда оғриқ берувчи қизил тошмалар пайдо бўлиб, улар бора-бора кўк-кулранг тусдаги қабариқчалар шаклига киради.

 

Учинчи босқичда тана бўйлаб пуфакчалар ҳосил бўлади. Сўнг улар ёрилиб, жароҳатлар юзага келади. Бу босқичда оғриқлар кучаяди. Бадан териси иккинчи ёки учинчи даражали термал куйиш кўринишига ўтади. Хасталик оғиз бўшлиғи, кўз конъюнктиваси, жинсий аъзолар, нафас олиш ва овқат ҳазм қилиш аъзоларига ҳам салбий таъсир кўрсатади.

 

Тўртинчи босқичда беморда ташналик, бош оғриғи, уйқучанлик, хотира сусайиши кучаяди.

 

Хасталикнинг энг оғир шаклида аломатлар 3-4 соат ичида ривожланиб, тошмалар тананинг 80-90 қисмини эгаллайди. Бундан ички органлар ҳам зарарланиб, мия фаолияти бузилади. Беморларнинг 95 фоизи ана шу илк белгилар бошланганидан сўнг бир неча кун ўтиб ҳаётдан кўз юмади.

 

Лайелла синдромининг ўткир шаклида жараён бирмунча секинроқ кечади. Бора-бора юрак, жигар, ўпка ва буйраклар ишдан чиқиб, тахминан 15-20 кундан кейин беморларнинг 60 фоизи вафот этади.

 

Касалликнинг оддий шаклида тошмалар тананинг 50 фоиздан камроқ қисмини қоплайди ва 1-2 ой ўтиб, организм тикланади.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Дори аллергияси инсон ҳаётига зомин бўлиши мумкин | Zamon.uz