Евроиттифоқ Россияга қарши 9-санкциялар пакетини эълон қилди
Янги чоралар эълон қилинган заҳоти кучга кирган.

Европа Иттифоқи Украинадаги воқеалар муносабати билан Россияга қарши навбатдаги чеклов чораларини киритди. Бу ҳақда «Интерфакс» нашри ёзмоқда.
Санкциялар доирасида ЕИ икки томонлама мақсадларда фойдаланиладиган товарлар ва бир қатор технологиялар учун экспорт назорати чораларини қўллайди, космик саноати товарлари экспортини тақиқлайди ва дронлар, энергетика секторига янги инвестициялар бўйича тақиқни кенгайтиради.
Европа Иттифоқи, шунингдек, Россия мудофаа саноати билан боғлиқ яна 168 та тузилмани ўзининг “қора рўйхати”га қўшмоқда ва «НТВ», “Россия 1”, “РEН ТВ” телеканаллари трансляциясини тўхтатмоқда.
Бундан ташқари, Иттифоқ Россиянинг иккита банки (МКБ ва Узоқ Шарқ банки) активларини блоклайди ва Россия минтақавий тараққиёт банки билан операцияларни тўлиқ тақиқлайди.
Шу билан бирга, санкциялар тўғрисидаги қоидаларда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг халқаро савдосида муҳим роль ўйнаган айрим шахсларнинг активларини музлатишга имкон берадиган истисно киритиш тўғрисида қарор қабул қилинди.








