Байден Киевга борадими?
Бунга қадар АҚШнинг қатор олий мартабали амалдорлари Украина пойтахтига ташриф буюрганди.

АҚШ президенти Жозеф Байден хавфсизлик билан боғлиқ вазият туфайли Киевга бормоқчи эмас. Бу ҳақда Оқ уй амалдорларига таяниб Politico хабар берди.
“Ҳозирда хавфсизлик билан боғлиқ таҳдидлар туфайли Байденнинг Киевга бориш режаси йўқ”, — деган администрация вакилларидан бири.
Ҳозирга қадар Украинага Американинг бир қатор олий мартабали амалдорлари ташриф буюрганди. Хусусан, ноябрь бошида АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўй ича маслаҳатчиси Жейк Салливан Киевга борганди.







