Ўзбекистон

Косонда Spark ЙТҲга учраб, икки киши вафот этди

Ҳолат бўйича вилоят ИИБ маълумот берди.

Косонда Spark ЙТҲга учраб, икки киши вафот этди

 

Бугун, 19 декабрь куни Қашқадарё вилоятининг Косон туманида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси собир бўлди. Ҳолат бўйича вилоят ИИБ маълумот берди.

 

Қайд этилишича, автоҳалокат соат 07:15 ларда халқаро аҳамиятдаги А-380 Ғузор–Бухоро–Нукус–Бейнеу автомобиль йўлининг 73-километрида, Косон туман “Пудина” ҚФЙ ҳудудида юз берган. Миришкор тумани “Зафаробод” МФЙда яшаган ҳайдовчи Б.Н. Spark русумли автомашинани Қарши–Косон йўналишида бошқариб бориб, бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган, Косон тумани Мудин қишлоғида яшовчи М.Д. бошқарувидаги GAZ-53 русумли автомобиль билан тўқнашган.

 

ЙТҲ оқибатида Spark ҳайдовчиси Б.Н. олган оғир тан жарoҳати сабаб воқеа жойида вафот этган. Ушбу автомашина йўловчиси Н.С. эса олган тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.

 

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Косонда Spark ЙТҲга учраб, икки киши вафот этди | Zamon.uz