Ўзбекистон

"Ўзбекистон кўп томонлама дипломатия тамойилларига содиқлигини намоён этмоқда" — Норов

Ташқи ишлар вазири мамлакатнинг қатор халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлигига тўхталди.

"Ўзбекистон кўп томонлама дипломатия тамойилларига содиқлигини намоён этмоқда" — Норов

 

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов “Янги Ўзбекистон - ўзгарувчан ва ўзаро боғлиқ дунёда ишончли ҳамкор” мавзусида давра суҳбати чоғида мамлакатнинг халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлигига алоҳида эътибор қаратди.

 

Норовнинг таъкидлашича, Ўзбекистон кўп томонлама дипломатия тамойилларига қатъий риоя қилиб, халқаро институтлар билан мулоқот доирасида янги уфқларни очмоқда.

 

Хусусан, мамлакат Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) глобал муаммоларни ҳал қилиш ва халқаро хавфсизликни таъминлашда марказий ролини мустаҳкамлаш тарафдори.

 

Давра суҳбати иштирокчиларининг эътибори Ўзбекистон раҳбарининг Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича йиғилиш майдонида эълон қилинган БМТ шафелигида Афғонистон бўйича халқаро музокаралар гуруҳини тузиш таклифига қаратилди.

 

“Ўзбекистон раҳбари томонидан илгари сурилган бу ва бошқа кўплаб ташаббусларни биргаликда амалга ошириш барча ютқазадиган қарама-қаршиликлар ва рақобатдан ҳоли бўлган кенг кўламли минтақалараро ҳамкорликни шакллантиришга имкон беради”, — деди вазир.

 

Ўзбекистон ТИВ раҳбари мамлакатнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотидаги (ШҲТ) раислиги ҳақидаги фикрлари билан ҳам ўртоқлашди.

 

Мазкур тузилмада республика раислиги транспорт, саноат кооперацияси, энергетика, озиқ-овқат ва экологик хавфсизлик, инновация, рақамли трансформация ва яшил иқтисодиёт каби устувор йўналишлардаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги стратегик қирраларини очишга қаратилганлиги қайд этилди.

 

Ушбу жабҳаларнинг ҳар бири бўйича ҳамкорлари билан биргаликда рекорд миқдордаги ҳужжатлар қабул қилинди. Бу ШҲТга аъзо барча давлатларининг кўп қиррали алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдорлигини кўрсатмоқда.

 

“Бу таркиби янги иштирокчилар билан кенгайиб, халқаро нуфузи мустаҳкамланиб бораётган ташкилотдан жуда яхши ва ижобий сигналдир” , — деди у.

 

Ўзбекистон кўп томонлама дипломатияси ҳақида сўз юритар экан, Владимир Норов Туркий давлатлар ташкилотининг (ТДТ) Самарқанддаги саммитини ҳам эслатиб ўтди. Ушбу тадбир ташкилотнинг ўзаро ҳамкорлик платформасидан савдо-иқтисодий, транспорт, маданий-гуманитар соҳаларда амалий мулоқот бўйича тўлақонли минтақавий ташкилотига айланиш дастурини тасдиқлади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

"Ўзбекистон кўп томонлама дипломатия тамойилларига содиқлигини намоён этмоқда" — Норов | Zamon.uz