Қашқадарёда 23 ёшли келин ўзини осиб қўйгани айтилди
Ҳолатга вилоят прокуратураси изоҳ берди.

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Касби туманида 23 ёшли аёл ўзини осиб қўйгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолатга вилоят прокуратураси расмий муносабат билдирди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 18 декабрь куни Касби тумани тиббиёт бирлашмаси томонидан ички ишлар бўлимига “Майманоқ” МФЙда яшаган, 1999 йилда туғилган аёл бўйин соҳасидан странгуляцион эгат шилинмаси кўринишидаги жароҳати билан вафот этганлиги ҳақида хабар берилган.
Марҳуманинг ўлим сабабига аниқлик киритиш мақсадида тегишли экспертизалар тайинланган. Ҳолат бўйича Касби тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракати олиб борилмоқда.
“Текширувнинг бориши вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган”, — дейилади хабарда.








