Андижон аэропорти фаолияти чекланди
Бугун 3 ta авиарейс бекор қилинган.

Ҳаддан ташқари совуқ туман туфайли кўриниш чегарасининг пасайиши (50 М) Андижон халқаро аэропорти фаолиятини чеклаб қўйди. Бу ҳақда “Uzbekistan airways” хабар бермоқда.
Андижондаги ноқулай шароитлар туфайли “Uzbekistan airports” авиакомпаниясининг HY049 (Андижон — Самарқанд), HY050 (Самарқанд — Андижон), HY092 (Андижон — Тошкент) йўловчи рейслари бекор қилинган.
Йўловчиларига аэропорт раҳбарияти томонидан чипта пулини қайтариш жараёни ҳақида маълумот берилган.
Андижон аэропорти маълумотларига кўра, ўта совуқ туман эртагача давом этиши кутилмоқда.








