Зеленский Европадан ҳарбий ёрдам сўради
“Янги қуроллар урушни тезроқ тугатишга ёрдам беради”, — деди у.

Владимир Зеленский Скандинавия мамлакатларига мурожаат қилиб, Украина учун қўшимча ҳарбий ёрдам сўради.
“Шимолий Европанинг Қўшма Экспедиция Кучларида бирлашган ўнта давлат раҳбарларига мурожаат қилдим. Менинг мурожаатим бугун жуда аниқ эди: қуроллар, снарядлар, янги мудофаа қобилиятлари... Бу урушнинг тугашини тезлаштиришга имкон берадиган ҳамма нарса. Бизни тинглагани учун саммит иштирокчиларига раҳмат. Биз қуролларни етказиб бериш бўйича янги қарорларни кутмоқдамиз”, — деган у.
Президентнинг сўзларига кўра, мамлакатга кўпроқ қурол, снарядлар, шунингдек, Украинага ҳали берилмаган замонавий танклар ва узоқ масофага учувчи ракета тизимлари керак.








