Жаҳон

Дональд Трампнинг солиқ декларациялари чоп этилади

Собиқ президент пулларни қаерга сарфлагани очиқланади

Дональд Трампнинг солиқ декларациялари чоп этилади

 

АҚШ Конгресси вакиллар палатасининг киримлар ва чиқимлар қўмитаси собиқ президент Дональд Трампнинг солиқ декларациялари чоп этилишини маъқуллади. Гап 6 йиллик даврга тегишли декларациялар ҳақида кетмоқда.

 

Унинг доирасида Трампга алоқадор 8 та компания маълумотлари ҳам очиқланиши кутилмоқда.

 

Дональд Трампнинг 2015-2020 йиллардаги декларациялари унинг “улкан операцион харажатларни қайд этиб, кейинчалик улардан солиқ мажбуриятларидан қочиш учун узоқ йилларга ўтказиш” одатини кўрсатди.

 

Солиқ бўйича қўмита Трампнинг декларацияларида 2015 йил учун 105 млн, 2016 йилда 73 млн, 2017 йилда 45 млн, 2018 йилда 23 млн доллар зарарни аниқлаган. Шунингдек, собиқ президент декларациясига хайрия ишлари учун солиқ имтиёзларини қўшган, қўмита бу пуллар нимага сарфланганини билмоқчи. Трамп 2016-2017 йилларда 3,1 млн долларни хайрияга сарфлаганини билдирган.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Дональд Трампнинг солиқ декларациялари чоп этилади | Zamon.uz