Ўзбекистон

Навоий вилоятининг бутун ҳудуди эркин иқтисодий зона деб эълон қилинди

Бу ҳақда Ўзбекистон — Қозоғистон бизнес-форумида Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов маълум қилди.

Навоий вилоятининг бутун ҳудуди эркин иқтисодий зона деб эълон қилинди

 

Ушбу қарор инновацион, экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш орқали саноат салоҳиятини янада ривожлантириш мақсадида қабул қилинган.

 

"Навоий вилояти Қизилўрда вилоятининг Қармақши ва Шардара туманлари, шунингдек, Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Шиели тумани билан умумий чегарага (620 км) эга. Бугунги кунда минтақада 40 мингга яқин қозоқ миллати вакиллари, яъни Ўзбекистондаги энг йирик диаспора яшайди", — деди Нормат Турсунов.

 

Ҳокимнинг сўзларига кўра, ўтган йили Навоий вилояти билан Қозоғистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 85 миллион долларни ташкил этган. Жорий йилнинг 11 ойи давомида бу кўрсаткич аллақачон 88 миллион долларга етган. Шу билан бирга, эндиликда 2025 йилгача товар айирбошлаш ҳажмини икки баравар ошириш вазифаси қўйилганини таъкидлади.

 

"Ҳозирда Навоий вилоятида Қозоғистон капитали иштирокидаги 9 корхона фаол ишламоқда. Қозоғистон Навоий кон-металлургия комбинати, "Навоийазот", "Қизилқумцемент" ва бошқа йирик корхоналар билан кооперация алоқаларини ўрнатиш имкониятига эга", — деди Турсунов.

 

Турсунов Қизилўрда вилояти раҳбари Нурлибек Налибаев билан биргаликда савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳудудлараро ҳамкорликни янада чуқурлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси"ни имзолашини қўшимча қилди. Шунингдек, келгуси йилда Навоий ва Қизилўрда вилоятлари ёшлари ўртасида университетлараро форум ўтказиш режалаштирилган.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"